| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
УМУМИЙ МУЛК
Умумий мулк Шореъ жамоатга биргаликда фойдаланишга рухсат берган мулкдир. Умумий мулк, деб белгиланган нарсалар Шореъ, жамоатники, деб тайинлаган, шахснинг ёлғиз ўзи эгалик қилишини тақиқлаган нарсалардир. Улар уч турлидир:
1. Жамоат заруратларидан ҳисобланган нарсалар. Улар шундай ашёларки, агар бирор шаҳар ёки жамоатга етишмай қолса, одамлар уларни излаб, ҳар тарафга тарқаб кетадилар.
2. Тугамайдиган маъданлар.
3. Ёлғиз шахснинг ўзиники қилиб олиши табиатан мумкин бўлмаган нарсалар.
Одамларнинг зарурати ҳисобланган ҳар бир нарса жамоат заруратидир. Пайғамбар с.а.в. уларни сони эмас, сифати жиҳатидан баён қилганлар. Ибн Аббос ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«اَلْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِى ثَلاَثٍ فِى الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»
«Мусулмонлар уч нарсада: яҳни сув, ўт-ўланда ва оловда шерикдирлар», деганлар. Бу ҳадисни Анас ҳам ибн Аббосдан ривоят қилиб,«унинг пули ҳаромдир», деган гапни ҳам қўшган. Ибн Можа Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«ثَلاَثٌ لاَ يُمْنَعْنَ: اَلْمَاءُ وَالْكَلَأُ وَالنَّارُ»
«Уч нарсадан, яҳни сув, ўт-ўлан ва оловдан (фойдаланишдан) ман қилинмайди», деганлар. Бу ҳадислар одамларнинг сув, ўт-ўлан ва оловда шерик эканларига, шахснинг ёлғиз ўзи уларга эгадорлик қилиши мумкинмаслигига далилдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, агар мулоҳаза қилинадиган бўлса, ҳадисда зикр қилинган «уч нарса» исми жомид бўлиб, улар ҳадисга иллат бўлиб келмаган. Бу ҳадисдан шу учаласининг муҳтож бўлинадиган керакли нарса, деган сифати (хусусияти) эмас, балки учаласининг ўзи умумий мулк бўлади, деган хаёлга борилади. Лекин, масалага чуқурроқ ёндашилса, «Пайғамбар с.а.в. Тоиф ва ҳайбарда шахсларга сувга эгадорлик қилишга рухсат бердилар ва улар ўз экинлари ва боғларини суғориш учун ҳақиқатан сувга мулкдор бўлдилар». Агар сувдаги муштарак эгаликлик унга муҳтож бўлиш жиҳатидан эмас, сув эканлиги учунгина бўлганида Пайғамбар с.а.в. шахсларга сувга эгадорлик қилишга рухсат бермаган бўлардилар. Пайғамбар с.а.в.нинг:
66-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|